Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Соҳил футболи. Ўзбекистонлик ҳакам Найим Қосимов Жаҳон чемпионатининг 9 та учрашувида фаолият юритди

Баҳо:
+ | -

Африка қитъасининг шарқида, Ҳинд океанида жойлашган хушҳаво ва хушманзара Сейшел ороли пойтахти Виктория шаҳри май ойининг дастлабки ярмида соҳил футболи мухлислари диққат марказида турди. 155 та ороллар архипелагининг ажралмас бу қисми соҳил футболи бўйича XIII жаҳон чемпионати финал босқичига мезбонлик қилди.

Сайёрамизнинг 16 кучли терма жамоаси иштирок этган Мундиалда чарм тўп сеҳргарлари юрти – Бразилия терма жамоаси еттинчи марта жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Бразилияликлар финалда Беларус терма жамоасини 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Кумуш медаллардан ташқари бронза медаллари ҳам Европа қитъаси вакилларида кетди. 3-ўрин учун ўтказилган учрашувда Португалия терма жамоаси Африка қитъаси вакили – Сенегал терма жамоасини 3:2 ҳисобида доғда қолдирди.

Эътиборга молик жиҳати соҳил футболи бўйича мазкур жаҳон чемпионатида ўзбек ўғлони, таниқли ФИФА рефериси Найим Қосимов ҳам фаолият олиб борди. Найим Қосимов 11 кун ичида 9 та баҳсда фаолият юритгани диққатга сазовор. Халқаро футбол федерасиялари уюшмаси ҳакамлар қўмитаси Найим Қосимовга гуруҳ баҳсларининг биттасини (Салвадор – Италия – 0:5) бошқариш, шунингдек, бештасида бош ҳакам ёрдамчиси сифатида ишлаш имкониятини берди.

Ўзбекистонлик рефери Жаҳон чемпионатининг охирги кунига қадар учрашувларни бошқаришга жалб этилди. Жумладан, 8 май куни плей-оффнинг дастлабки босқичи – чорак финалда Беларус – Эрон (4:3), 10 май санасида эса ярим финалнинг Португалия – Бразилия терма жамоалари учрашувларида бош ҳакам ёрдамчиси вазифасини ўтади. Ва ниҳоят Мундиалнинг охирги куни Найим Қосимов Сенегал – Португалия (2:3) терма жамоалари ўртасида кечган 3-ўрин учун ўйинда ҳам бош ҳакам ёрдамчиси сифатида майдонга чиқди.

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 07:26, 15.05.2025.
Ўқилди: 907 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.