Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Барселонада автомобиль футбол мухлислари устига ҳайдалди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг Барселона шаҳрида автомобиль тўпланиб турган футбол мухлислари устига ҳайдалди. Оқибатда 13 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Мухлислар “Эспаньол” жамоаси мураббийини кутиб олиш учун йиғилганида ҳайдовчи тўсатдан машинани улар томонга бурган. Ҳодиса оқибатида 13 киши жароҳатланган, 4 нафари шифохонага ётқизилган. Воқеа жойига 10 та тез ёрдам машинаси юборилган. Жабрланганларнинг ҳеч бири ҳаёт учун хавфли ҳолатда эмас. Шифокорларнинг сўзларига кўра, энг оғир жароҳат оёқ синиши ҳисобланади.

Автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасини хавфли бошқариш ва тан жароҳати етказишда гумонланиб қўлга олинган. Теракт ҳақидаги версия расмий ҳисоботларда келтирилмаган. Каталония ҳукумати раҳбари Салвадор Илья ҳодисани “муҳим воқеа”га айлантирмасликка чақирган.

Маълумот ўрнида, “Барселона” “Эспаньол”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионлик унвонига эга чиқди.

8 май куни “Арсенал” клуби устидан қозонилган ғалабани нишонлаётган “ПСЖ” футбол клуби мухлислари устига автомобиль ҳайдалганди. Елисей далалари яқинида содир бўлган воқеада уч киши жабрланганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:19, 16.05.2025.
Ўқилди: 2549 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.