Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Қозоғистонлик енгил атлетикачилар Ўзбекистондаги турнирдан нега четлатилди?

Баҳо:
+ | -

15 май куни Тошкентда енгил атлетика бўйича UNG Meeting халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Sportnews.kz нашрининг хабарига кўра, мусобақанинг диск улоқтириш йўналишида иштирок этиши керак бўлган икки қозоқ спортчиси — Евгений Лабутов ва Евгений Миловацкий беллашувда қатнаша олишмади.

Қозоғистон енгил атлетика федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, спортчилар белгиланган вақтда рўйхатдан ўтмагани сабабли беллашувлардан четлатилган. Яъни улар рўйхатдан ўтиш вақтига кеч қолган.

Бундай қатъий регламентга амал қилиниши мусобақанинг World Athletics (Жаҳон енгил атлетика федерацияси) кузатувчилари назорати остида ўтказилаётгани билан изоҳланмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг стадионида ўтган UNG Meeting Continental турнири Халқаро енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган бронза даражасидаги турнир бўлиб, унда 13 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақа бир кунга мўлжалланган бўлиб, унда ўзбекистонлик енгил атлетикачилар 13 та олтин, 10 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:14, 19.05.2025.
Ўқилди: 1211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4238]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3702]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2292]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2165]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2123]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2017]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1901]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1811]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик