"Ливерпуль" "Борнмут" чап қанот ҳимоячиси Милош Керкезга асосий даъвогар.
21 ёшли футболчига Мадриднинг "Реал" клуби ва бошқа гранд клублар ҳам қизиқиш билдираётган эди. Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, айни дамда айнан мерсисайдликлар истиқболли венгриялик учун курашда устун келиш имкониятига эга. "Манчестер Сити"да ҳам латералнинг муваффақиятларини кузатишмоқда, аммо футболчининг "шаҳарликлар" сафига ўтиши даргумон.
Transfermarkt порталида Милош Керкезнинг тахминий нархи - 35 млн евро. Жорий мавсумда "Борнмут" юлдузи 39 та баҳсда 2 та гол ва 6 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













