Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Клублар таҳлилчиларини ривожлантириш учун ўқув-семинар ташкил этилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5887-сонли Фармонида футболчининг жисмоний тайёргарлигини масофадан кузатиш қурилмалари ва замонавий имитация ускуналари ҳақида сўз боради. Бу "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.18-бандида акс эттирилган.

Суперлига клуби 2021-йилги мавсумдан буён Лига байроғи остида ўтказиладиган учрашувда футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланади ҳамда бу борадаги ҳисоботни Ассоциация учун тақдим этади. Эндиликда Лига томонидан мазкур ҳисоботлар устида ишловчи таҳлилчилар малакасини ошириш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш масаласи илгари сурилди.

Жорий йилнинг 28–31 май кунлари Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида халқаро даражадаги россиялик мутахассис Шамин Алексей Анатолевич иштирокида футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини масофадан кузатиш қурилмалари билан ишловчи таҳлилчилар учун ўқув-семинар ташкил этилади. Унда ҳар бир клубдан таҳлилчи иштирок этади. Семинар 30 нафар мутахассис учун мўлжалланган бўлиб, унинг якунида фаол таҳлилчиларга ФМТМ томонидан сертификат тақдим этилади.

Маълумки, лицензиялаш талабларидан келиб чиққан ҳолда "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 11.9-бандида клубнинг Лигадан рўйхатдан ўтказиши шарт бўлган штат бирликлари кўрсатиб ўтилган. Эндиликда 2026-йилги мавсум учун клуб таркибида рўйхатдан ўтаётган таҳлилчида юқорида қайд этилган сертификат бўлиши талаб этилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 18:08, 19.05.2025.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.