Ҳозирда "Барселона" марказий ҳимоячиси Клеман Лангле "Атлетико"да ижара асосида ҳаракат қилмоқда. "Матрасчилар" президенти Энрике Сересо клуб 29 ёшли французни сақлаб қолишга ҳаракат қилишини айтди.
"Ленгле - "Барcа" футболчиси. Лекин биз музокаралар олиб борамиз. Ўйлайманки, у биз билан қолади", - деди "Атлетико" президенти.
Ҳозирда Ленгле Transfermarkt порталида 7,5 миллион еврога баҳоланган. Унинг "кўк-анорранглилар" билан 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномаси бор.













