Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

11-турнинг «Пахтакор» - «Олмалиқ» ўйини олдидан

Баҳо:
+ | -

21 июнь, жума куни "Пахтакор" "Олмалиқ" билан сафарда майдонга тушади. Игорь Шквирин шогирдлари 14 очко билан 7-поғонада боришмоқда. Ушбу мавсумда бу жамоа "Бунёдкор"ни 3:1 ҳисобида доғда қолдирганди. Терма жамоа ўйинлари туфайли юзага келган танаффусда "Олмалиқ" икки назорат ўйинида куч синашди. Ўша баҳслар "Қизилқум" ва "Бунёдкор"га қарши ўтказилди.

Ҳозирга қадар жамоалар олий лигада 10 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 8тасида "Пахтакор", биттасида "Олмалиқ" зафар қучган. Яна бир ўйинда кучлар тенг келган. "Шерлар" 17 тўп киритганлар, рақиблар эса 4 бор. Олмалиқдаги 5 учрашувнинг 4тасида жамоамиз ғалабага эришган, фақат бир сафар мезбонлар уч очкони қўлга киритишган. Ўтган мавсумда "Пахтакор" 3:0 ҳисобида муваффақиятга эришган.

Ёшлар таркиблари 20 июнь, пайшанба куни "Металлург" стадионида соат 17:00да ўйинларини бошлашади. Асосий жамоалар эса 21 июнь, жума куни соат 18:00да шу стадионда старт олади.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
 А.Осимов (Тошкент), Р.Фозилов (Наманган), В.Лушин (Гулистон), А.Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).

 

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 23:59, 19.06.2013.
Ўқилди: 2895 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6501]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6112]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3948]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2331]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2310]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2274]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2011]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1894]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1825]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1748]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик