Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Аҳмаджон Мусаев «ЖЧдан кейин Туркияда тўп сурадиган ўзбекистонликлар пайдо бўлади, деб умид қиламан»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаевнинг фикрича, йирик мусобақалардаги илк учрашувларда ҳар қандай терма жамоа ҳам ҳаяжонланади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 19 июнь, чоршанба куни, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этиш учун Туркиянинг Бурса шаҳрига етиб келди. Шу куннинг ўзида терма жамоа аъзолари Туркиянинг 2009/2010 йилги мавсуми чемпиони – «Бурсаспор» клубига тегишли «Вакифкўй» қароргоҳида машғулотлар ўтказди.

Машғулотлар давом этаётган вақтда базага Туркиянинг етакчи спорт телеканалларидан бири - «TRT Sport» телеканали мухбирлари ташриф буюришди ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаевга мурожаат қилишди.

«Бизни олдинда Жаҳон чемпионати баҳслари кутиб турибди. Кичик мундиалнинг бошқа иштирокчилари каби, Ўзбекистон ҳам баҳсларга тайёр. Биринчи ўйинимиз Янги Зеландияга қарши кечади ва, тушунарли ҳолки, ҳар қандай мусобақадаги дебютда бўлгани каби, биринчи ўйинда ўзига яраша ҳис-ҳаяжон бўлади. Умуман, бундай ҳаяжон жаҳон чемпионатида иштирок этаётган барча 24 терма жамоада кузатилади», - деди Аҳмаджон Мусаев қисқа давом этган интервью аввалида.

Ҳозирги кунда ўзбекистонлик футболчиларни МДҲ миллий чемпионатларида (Россия, Украина, Қозоғистон ва ҳакозо), шунингдек, Яқин Шарқ (БАА, Саудия Арабистони, Қатар) ва Узоқ Шарқ (Жанубий Корея, Хитой) биринчиликларида кўплаб учратиш мумкин. Бироқ Туркия чемпионатида тўп сурадиган бирорта ўзбекистонлик футболчи йўқ.

«Тўғри айтасиз, Туркия чемпионатида ўзбекистонлик футболчиларни кўрмаймиз. Умид қиламизки, Туркияда ўтадиган бўлажак мусобақадан сўнг Туркия чемпионатида иштирок этаётан жамоалар сафида айнан ўзбекистонлик футболчиларнинг сони ҳам кўпаяди», - дея таъкидлади Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси устози.

Шунингдек, Аҳмаджон Мусаев туркиялик журналистларнинг мезбон мамлакат ҳақидаги саволларига ҳам жавоб берди.

«Туркия жаҳондаги энг кучли, энг ривожланган мамлакатлардан бири. Бу ерда йирик спорт мусобақаларини ўтказиш учун керак бўладиган барча инфратузилма мавжуд. Шундай экан, ФИФА ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларини ўтказишни Туркияга ишониб топширганини жуда тўғри қарор деб ҳисоблайман ва бу қарорни тўла қўллаб-қувватлайман», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев «TRT Sport»га берган интервьюсида.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 01:45, 20.06.2013.
Ўқилди: 7196 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.