"Манчестер Юнайтед" Европа Лигаси финал ўйинида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди.
Иккинчи даражали Еврокубокнинг ҳал қилувчи учрашувида 42-дақиқада "шпорлар" қанот ҳужумчиси Бреннан Жонсон ҳисобни очди. Opta статистика мутахассисларининг маълумотларига кўра, "қизил иблислар" жорий мавсумда барча мусобақалардаги ўйинларда 31 марта биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди - бу Англия Премьер-лигасининг барча жамоалари орасидаги энг юқори кўрсаткичдир.













