"ПСЖ" ҳужумчиси, Франция терма жамоаси сафида 2018 йилги жаҳон чемпиони Усмон Дембеле ўзининг севимли теннисчиси номини айтди.
- Севимли теннисчингиз борми, Усмон?
- Янник Циннер, у мен ёқтирган теннисчи. Мен Рожер Федерер фаолиятини якунлашидан олдин унинг мухлиси бўлганман. Ҳозир эса мен Янник Циннерни қўллаб-қувватлайман," - деди Дембеле видеода "Ролан Гаррос" матбуот хизматига. Усмон бўлажак мусобақага қуръа ташлашда иштирок этди.













