Кириш Регистрация

"МЮ"нинг асосий мақсади - уч нафар футболчисини сотиб юбориш

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ёзда сотилиши клуб учун устувор бўлган учта футболчини аниқлади.

Европа лигаси финалида "Тоттенхэм"дан 0:1 ҳисобида учралган мағлубият "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер бюджетига катта зарба бўлди ва "қизил иблислар" энди ўз таркибини тиклаш учун пулни яна қаердан олиш мумкинлигини ўйлаб кўришлари керак.

Manchester Evening News нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ўзининг ҳозирда таркибда мавжуд бўлган футболчиларини сотмоқчи.

"Манчестер Юнайтед" биринчи навбатда бошқа клубларда ижара асосида ўйнаган Маркус Рэшфорд, Антони ва Жейдон Санчо учун харидорларни қидирмоқда.

"МЮ" ҳозирда Рэшфордни 40 миллион фунтга баҳоламоқда, Антони 32,5 миллион фунтга, "Челси" эса Санчони 25 миллион фунтга сотиб юбормоқчи.

Манбанинг қўшимча қилишича, Рэшфорднинг "Астон Вилла"да қолиши даргумон. Маркус Чемпионлар лигасида ўйнайдиган хориж клубларидан бирига ўтишни режалаштирмоқда.

"МЮ" бошқа ўйинчилар, жумладан, Тирелл Маласиа, Алехандро Гарначо ва Расмус Хёйлунд учун ҳам таклифларга очиқ бўлади.

Киритилди: 10:15, 23.05.2025.
Ўқилди: 4332 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.