Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Деку Фатининг келажаги ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" спорт директори Деку Каталония жамоаси вингери Ансу Фати келажаги ҳақида гапирди.

"Футболда осон вазиятлар бўлмайди - футбол бу футбол. Аввалига у мавсумни ажойиб бошлади, кейин жароҳатлар, кейин "Брайтон"га ижарага берилди. У мавсум олдидан машғулотларни ажойиб ўтказди, чунки биз уни майдонга қайтаришни хоҳладик, лекин кейин яна жароҳат олди.

Ҳар бир инсон ўз карьерасида нимани хоҳлашини ўзи учун баҳолайди. Агар у кўпроқ ўйин вақти кераклигини ҳис қилса, биз буни муҳокама қиламиз. Ансу амалдаги шартномасига эга футболчи ва биз ундан мамнунмиз. Агар у ривожланишни истаса, гаплашамиз", - деди Деку Mundo Deportivo билан суҳбатда.

Аввалроқ “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Фатидан ҳафсаласи пир бўлгани ва футболчининг тез орада жамоани тарк этиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.

2024/2025 йилги мавсумда Фати каталонияликлар сафида 11 та ўйин ўтказиб, гол ура олмади. Transfermarkt футболчининг нархини 5 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 10:55, 23.05.2025.
Ўқилди: 1465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик