Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

"Айнтрахт" иқтидори учун кураш қизимоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби Франкфуртнинг “Айнтрахт” жамоаси ярим ҳимоячиси Хуго Ларссонни ёзда ўз сафига қўшиб олиш имконини синчиклаб ўрганмоқда. Бу ҳақда Фабрицио Романо ва Европа нашрлари хабар тарқатди.

19 ёшли швед футболчиси жорий мавсумда Бундеслигада ёрқин ўйинлари билан диққатга тушди. У 2023 йил ёзида “Мальмё”дан “Айнтрахт”га 9 миллион еврога келиб қўшилган ва дарҳол асосий таркиб футболчисига айланган. Transfermarkt маълумотига кўра, у 2024/25 йилги мавсумда 47 та расмий ўйинда иштирок этди ва 6 та гол ҳамда 2 та ассист муаллифи бўлди.

Футболчининг иқтидори нафақат “Реал”, балки “Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” каби Англия грандларини ҳам ўзига жалб этган. Хусусан, Пеп Гвардиола бошчилигидаги “шаҳарликлар” уни келажакда Родрига альтернатив вариант сифатида кўрмоқда.

Ларссоннинг “Айнтрахт” билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган ва франкфуртликлар унинг нархини камида 40 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ҳозирча “Реал” томонидан расмий таклиф берилмаган, бироқ скаутлар унинг ҳар бир ўйинини кузатиб бормоқда. Айниқса, Лука Модрич каби тажрибали футболчининг жамоани тарк этаётгани фонида “қироллик клуби” ёш ярим ҳимоячиларни ўз сафида кўришга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 12:00, 23.05.2025.
Ўқилди: 760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.