Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслигимиз кейинчалик яхши оқибатларга олиб келмаяпти"

Баҳо:
+ | -

"Андижон" – "Сурхон" (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов қатнашди.

-  Яхши ўйин бўлди. Беллашувнинг 20-25 дақиқасигача биз назорат қилдик. Бир қатор вазиятларни яратдик. Лекин имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Шундан сўнг кўп нарса ўхшамади. Мана шундай вазиятлардан тўлиқ фойдаланмаслигимиз кейинчалик яхши оқибатларга олиб келмаяпти. Натижада рақибга имкониятларни бериб қўйдик. Биринчи таймнинг иккинчи ярмида ташаббусни рақибимизга топшириб қўйдик ва яхши ишламадик. Футболчиларимизга кўрсатмаларни бергандик, бироқ тўлиқ бажаришмади. Иккинчи бўлим бошларида ҳам бир қатор хатоларга йўл қўйдик. Умумий маънода айтсам, биз мағлубиятга лойиқ эмасдик. Максимум даражада дуранг бўлиши керак эди. Бундай ўйинларни ютиш керак эди.

-  Биринчи таймни жамоангиз шиддатли бошлаганди. Иккинчи таймда эса пасайиб кетди...

-  Гол урганимиздан кейин бироз хотиржамликка берилдик. Берган кўрсатмаларимизни йигитлар тўғри қабул қилишмади, шекилли. Қанотларда ҳам фаол ўйнамадик. Биринчи голнинг ўтказилишида охиригача курашиш керак эди. Иккинчи гол моҳирона киритилди. Майдонда яхши ҳаракат қилишинг, лекин бир-иккита хато туфайли гол ўтказиб юборишинг мумкин.

-  Қайдномада бош мураббийсиз. Бироқ ўйин пайтида асосан захира ўриндиғида ўтирдингиз ва Қудряшов билан Қурбонбоэв футболчиларга кўрсатма бериб турдилар.

-  Биз ўйингача кўрсатмалар берганмиз. Бу ерда ҳеч қандай ажабланарли нарса йўқ. Биз барчамиз биргаликда ҳаракат қиламиз.

-  Жаҳонгир Абдусаломов захирадан майдонга тушди. Бу нима билан боғлиқ?

-  У кўп вақтни майдон ташқарисида ўтказди ва ҳозирда тўлиқ оптимал ҳолатда эмас. Ўртада катта пауза бор. Шу вақт ичида ўз спорт формасини тиклаб олади, деб ўйлайман.

-  Асилбек Жумаевнинг ўйини борасида нима дея оласиз?

-  Катта ҳажмдаги ишни бажаряпти. Устида ҳали кўп ишлаши керак. Чиройли пас бериш керак ва гол уриш лозим, худди "Андижон"га ўхшаб. Бизга айнан шундай ҳолат етишмади. Жумаэв имкониятидан фойдаланганида бошқача бўларди. Гол ур, имкониятинг бўлганди, сенга нима ҳалақит қиляпти?

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:36, 24.05.2025.
Ўқилди: 406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.