Кириш Регистрация

«Stadion.uz» ЖЧ саралаши якунларини таҳлил қилади

Баҳо:
+ | -

Бош мураббий, футболчилар, федерация, терма жамоалар маркази ва умуман терма жамоамизга даҳлдор барчанинг олдига қўйилган мақсад - ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланма олиш вазифаси бажарилмади. Хўш, муваффақиятсизлик сабаблари нимада? Айбдор ким? Хато қаерда? Эндиги вазифа янада мураккаб, эплай оламизми?

Ҳар кунимиз шу каби саволлар билан ўтмоқда. Фикрлар кўп, қарашлар турли. Миллий терма жамоа учун ҳеч биримиз бефарқ эмасмиз. Демак муҳокама учун мавзулар етарли, фикр билдиришнинг айни вақти.

"Stadion.uz" ижодкорлари бугун шу мавзу атрофида ўз мулоҳазаларини билдиришни жоиз деб топдилар. Журналистларимиз қуйидаги уч саволга ўз нуқтаи назарларидан келиб чиқиб жавоб берадилар:

1) ЖЧ-2014 саралашида терма жамоамиз иштирокидан кўнглингиз тўлдими?
2) Тўғридан-тўғри йўлланманинг қўлга киритилишига нима ҳалақит берди?
3) Энди нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?

Яқин соатлар ичида шу саволларга сайт журналистларининг атрофлича жавоблари сайтимизда чоп этилади.

Азиз мухлис, юқоридаги саволларга жавоб сизда ҳам борми? У ҳолда сиз ҳам ўз фикрингиз билан ўртоқлашинг. Мулоҳазаларингизни uzfanat@mail.ru, ministry79@mail.ru электрон почта манзилларига юборинг. Унутманг, терма жамоа - барчамизники.

Ҳозирча сайтимизда ушбу сўров юзасидан қуйидаги мақолалар эълон қилинди:
Қаҳрамон Асланов: "Терма жамоалар марказини тарқатиб, мураббийни алмаштириш керак"

Шуҳрат Шокиржонов: "Плей-офф босқичида хорижий мутахассис қўл остида ўйнашимиз лозим"

Сардор Юсупов: "Мураббийлар штаби ва футболчиларимизни қўллаб-қувватлайлик"

Бегали Азимов: "ЖЧ йўлланмаси учун барча масъул"

Дилшод Абдуазизов: "ЎФФ эришилмаган натижа учун жавоб бериши керак"

Бобур Акмалов: "Оқни оқ, қорани қора дея оладиган инсонларга сўз беришимиз керак!"

Олимхўжа Бўронов: "Қолган 4та ўйин учун терма жамоага янги ҳаво олиб кириш керак".

Бобомурод Абдулла: "Терма жамоани оғир карвон ва масхарабоз кексалардан тозалаш керак"

Азамат Муродов: "Мураббий ҳам, ТЖМ ҳам ўзгариши керак"

Фарҳод Норбўтаев: "Миллат футболини тубдан ислоҳ қилиш керак".

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:57, 20.06.2013.
Ўқилди: 7724 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик