Франция кубоги финал учрашувида “ПСЖ” “Реймс” устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Парижликларнинг россиялик дарвозабони Матвей Сафонов муваффақиятдан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Қандай ажойиб туйғу! Биринчи финалим ва мен дарҳол ғалаба қозондим! Финалда менга ишонч билдирилгани мен учун жуда муҳим.
Туйғулар ҳақиқатан ҳам ажойиб", - деди дарвозабон ижтимоий тармоқда.













