Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Таиландлик 105 ёшли спортчи мусобақаларда 4 та олтин медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Таиланд шарафини ҳимоя қилган 105 ёшли спортчи Саванг Жанпрам Тайванда бўлиб ўтган Бутунжаҳон ветеранлар ўйинларида (World Masters Games) тўртта олтин медални қўлга киритди, деб ёзади People.

У мусобақаларда энг кекса спортчи бўлиб, “100 дан ошганлар” тоифасида ягона иштирокчи эди. Яъни у тегишли тоифада бош совринни олиш учун фақатгина финишгача етиб бориши керак эди. Жанпрам найза ва диск улоқтириш, 100 метрга югуриш ва тош отиш мусобақаларида ҳам қатнашди.

Умуман олганда, Жанпрамнинг Жаҳон ветеранлар ўйинларида 60 та медали бор. Чемпион ғалабани 73 ёшли қизи Сирипан билан бирга нишонлади — у ҳам мусобақада қатнашиб, учта медални қўлга киритди.

Жанпрам аввал мактаб директори бўлган. У нафақага чиққанидан сўнг, 80 ёшга кирганида спортга қизиқа бошлаган, мусобақаларга эса 90 ёшдан кейин қатнаша бошлаган.

“У 80 ёшга тўлганида, кўплаб дўстлари касаллик туфайли тўшакка михланиб қолганини кўрди ва шундан сўнг енгил атлетика билан шуғулланишни бошлади”, дейилади мақолада.

Ҳозирда 105 ёшли спортчи ҳафтасига 3-4 марта югуришга чиқади ва ҳар куни уйининг атрофида сайр қилади.

Бутунжаҳон ветеранлар ўйинлари ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган халқаро мусобақадир. Танловда 30 ёшдан ошган шахслар иштирок этиши мумкин. Ўйинларнинг мақсади ўрта ва кекса ёшдаги спортчиларни ўз карьерасини давом эттиришга ва саломатлиги билан шуғулланишга ундашдан иборат.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:10, 27.05.2025.
Ўқилди: 1407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик