Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

"Реал" ҳимоячиси Рюдигер клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати вақтида майдонга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер тиззасидан операция қилиниб, тикланганидан сўнг клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида майдонга қайтиши мумкин, деб хабар беради AS. "Реал" ва "Пачука" ўйини 22 июнь куни бўлиб ўтади.

32 ёшли Рюдигер 2024/25 йилги мавсумни тиззасидаги оғриқ билан ўтказган. "Реал"нинг тиббий штаби 26 апрель куни Испания кубоги финалида "Барселона"дан учралган мағлубиятдан (2:3) кейин жарроҳлик амалиётини ўтказишга қарор қилди - бу ўйинда ҳимоячи майдондан четлатилди, кейин эса олти ўйинга дисквалификация қилинди.

Мавсумда Рюдигер "Реал" сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 08:07, 28.05.2025.
Ўқилди: 805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик