Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

"Бетис" ва "Челси" ўртасида Конференциялар лигаси финали олдидан оммавий муштлашув содир бўлди

Баҳо:
+ | -2

27 май оқшомида Вроцлавда Испаниянинг "Бетис" ва Англиянинг "Челси" клублари мухлислари ўртасида жиддий можаро келиб чиқди.

Испаниянинг Estadio Deportivo нашри хабарига кўра, воқеа Конференциялар лигаси финали арафасида содир бўлган. Нашр этилган видеода ҳар икки жамоа мухлислари яқин атрофдаги ресторандан шиша, стакан ва ҳатто стул улоқтиргани акс этган. Бунинг ортидан оммавий муштлашув келиб чиқди. Воқеа жойига тезда етиб келган полиция ходимлари можарони тарқатиб юбориш ва тўқнашувнинг энг фаол иштирокчиларини қўлга олиш учун кўздан ёш чиқарадиган газдан фойдаланишга мажбур бўлди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, тартибсизликлар бир жойда чекланиб қолмаган ва Вроцлавнинг турли ҳудудларида давом этган ва бу финал ўйини олдидан жамоат тартибига жиддий хавф туғдирган.

Бугун, 28 май куни Конференциялар лигаси финалида “Бетис” ва “Челси” тўқнаш келади. Ўйин “Тарчиньски Арена” стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.

Киритилди: 11:49, 28.05.2025.
Ўқилди: 1725 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик