Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Тер Штеген хавотирда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген асосий таркибдан жой олиш учун курашмоқда. Немис футболчиси кўп йиллар давомида сўзсиз биринчи рақамли кипер бўлди, бироқ ўтган йилнинг сентябрь ойида жиддий жароҳат олди, шу сабабли у майгача майдонга тушмади.

Сардорни алмаштириш учун Каталония гранди ажойиб ўйин кўрсатган Войцех Шесни билан шартнома имзолади.

Бундан ташқари, клуб "Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсияни сотиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.

CatalunyaRadio нашри таъкидлаганидек, кўп йиллар ичида биринчи марта Тер Штеген "Барса"нинг асосий таркибидаги ўрни хавф остида қолганини ҳис қила бошлади.

Янги мавсумда Ханс-Дитер Фликнинг биринчи танлови ким бўлиши ҳозирча номаълум. Агар миш-мишларга ишонадиган бўлсак, Марк-Андре тер Штеген учун доимий ўйин вақти кафолатланмаган бўлса, кетиш ҳақида ўйлаши мумкин.

Киритилди: 10:45, 29.05.2025.
Ўқилди: 1314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.