Машҳур собиқ футболчи Александр Мостовой "Интер"нинг Чемпионлар лигаси финалида қанчалик ёмон ўйнаганидан ҳайратда.
Хабарингиз бор, Симоне Индзаги шогирдлари “ПСЖ”га йирик 0:5 ҳисобида имкониятни бой беришди.
"Чемпионлар лигаси финалида "Интер"нинг қилган иши бутунлай шармандалик эди.
Уларга нима бўлганини билмайман. Балки улар заҳарлангандир. Негадир Тюрамдан ташқари қолганлар майдонда кўринмади", - дея Мостовойнинг сўзларини келтирмоқда "Чемпионат".













