«Интер», «Реал» ва Нидерландия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер UEFA Чемпионлар лигаси 2024/2025 мавсуми учун энг яхши футболчини саралаш мақсадида ўтказилган тезкор савол-жавоб жараёнида иштирок этди.
— Ламин Ямаль ёки Муҳаммад Салоҳ?
— Ямаль.
— Лаутаро Мартинес ёки Роберт Левандовски?
— Левандовски.
— Жанлуиджи Доннарумма ёки Ян Зоммер?
— Доннарумма.
— Рафинья ёки Усмон Дембеле?
— Дембеле.
— Ямаль ёки Левандовски?
— Ямаль.
— Доннарумма ёки Дембеле?
— Дембеле.
— Ямаль ёки Дембеле?
— Ямаль.
— Ямаль танлови қанчалик дуруст?
— Жуда яхши футболчи. Вундеркинд.
— У 2009/2010 йилги «Интер» таркибига кирардими?
— Албатта! Ҳар қандай жамоага кирар эди, — дейди Снейдер.
Эслатиб ўтамиз, UEFA томонидан энг яхши футболчи сифатида мусобақа чемпиони «ПСЖ»нинг ярим ҳимоячиси Усман Дембеле эътироф этилди. 17 ёшли испаниялик Ламин Ямаль эса «Барселона» билан ярим финалгача етиб борди.













