Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"БМБ" ОКМК билан тенглашиб олди

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби – "БМБ" жамоаси 2025 йилги мавсумда олтин дубл соҳибига айланди.

Ўзбекистон кубоги-2025 мусобақаси Нодир Элибоэв ҳамда унинг жамоасининг ишончли ғалабаси билан якунланди!

Ўзбекистон футзал федерасияси томонидан биринчи марта ўтказилган мамлакат кубоги мусобақаси ва унинг якуний Финал учрашуви мухлислар ёдида сақлиниб қолишига шубҳа йўқ. “Юнусобод” спорт мажмуасини тўлдириб ўтирган минглаб ишқибозлар қаршисида айни пайтдаги юртимизнинг энг кучли икки футзал жамоаси – "БМБ" ҳамда “Оил Стар” тўқнаш келди.

Ҳал қилувчи баҳснинг илк сониялариданоқ ташаббусни қўлга олган чемпионлар 6-дақиқада яратилган қулай вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очишди.

Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Давлат Ибрагимов дарвозани аниқ нишонга олди. Ўтказиб юборилган гол бухороликлар ҳимоя чизиғида парокандаликни юзага келтирди. Бу эса "БМБ"га қўл келди. Ўша дақиқанинг ўзида Жоазинио фарқни иккитага этказиб қўйди – 2:0.

Шундан кейингина “Оил Стар” ўзига келди. Таймнинг иккинчи ярмида ҳудудий устунлик ва тўп назорати бухороликлар томонида бўлди. Бу эса 13-дақиқада жавоб голини киритилишини таъминлади.

Тажрибали Нодир Элибоэв шу заҳоти тайм-аут олди ва шогирдларини хотиржамликка чорлади. Танаффусда эса мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олган "БМБ" майдонга яна жанговор кайфиятида қайтиб, рақиб дарвозасига тезкор гол киритди. Кубок баҳслари тўпурари Музаффар Аҳаджонов энг асосий таъқибчиси Болтдан иккита тўп фарқига узоқлашиб олди. Оливейра ҳам мазкур учрашувни голсиз тарк этмади. Учрашув тугашига тўрт дақиқа қолганда айнан Болт ўйинга нуқта қўйди – 4:1.

Шундай қилиб, "БМБ" жамоаси Ўзбекистон кубогини кетма кет учинчи мавсум боши узра баланд кўтарди ва бу борада ОКМК билан тенглашиб олди.

Киритилди: 11:30, 03.06.2025.
Ўқилди: 691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3797]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3291]

Каземиро алмаштирилишини билиб ҳайратда қолди (фото+видео) [2852]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1579]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1472]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1461]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1328]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1265]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1226]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1138]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.