Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

Ҳиндистондаги тиқилинчда 11 киши ҳалок бўлди

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳрида 4 июнь куни крикет стадиони олдида тўпланган оломон орасида 11 киши ҳалок бўлди. Мухлислар Royal Challengers Bengaluruʼнинг Ҳиндистон Премьер-лигасидаги илк ғалабасини нишонлаётган эди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ҳодиса оқибатида 47 киши жароҳатланган. Минглаб одамлар Чиннасвами стадиони атрофидаги кўчаларда саф тортган. Баъзилар дарахт ва стадион деворларига чиқиб олган. Стадионга кириш рухсатномаси бўлмаган одамлар дарвозадан киришга уринган. Воқеа жойидан олинган суратларда одамлар бир-бирларининг устига чиққани акс этган.

“Байрам пайтида бу кўнгилсиз воқеа содир бўлмаслиги керак эди. Бундан афсусдамиз. Мухлислар сони биз кутгандан анча кўпроқ бўлган”, деди Карнатака штати бош вазири Сиддарамайя.

Полициячилардан бири жароҳатланган шахсни тез ёрдам машинасига олиб борган. Оломон эса ерда беҳуш ётган одамларни ўраб олган. Тасвирларда баъзи одамлар юрак-ўпка реанимацияси олаётгани ҳам акс этган. Шу тариқа оломонни назорат қилиш қийинлашган.

Спорт жамоаси ўз сайти орқали тадбир учун бепул чипталар тарқатган, бироқ уларнинг сони чекланиши ҳақида огоҳлантирганди. Стадион яқинидаги Бенгалуру метроси ишдан тўхтаб қолган.

Ҳиндистонда асосан диний тадбирларда оммавий бахтсиз ҳодисалар бўлиб туради. Январь ойида Маҳа Кумбҳ Ҳинду фестивалида 10 миллионлаб одамлар муқаддас сувларга чўмилиш учун йиғилганда камида 30 киши ҳалок бўлганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:38, 05.06.2025.
Ўқилди: 1998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик