Кириш Регистрация

Крис Милишич: «Ўзбекистондан сирларимни бекитдим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг илк турида эртага Янги Зеландияга қарши баҳс олиб боради. Океания чемпиони ҳисобланган ушбу жамоа июнь ойида 3та ўртоқлик ўйинини ўтказиб, барчасида мағлубиятга учради (Австралия 0:5, Ироқ 3:5 ва Миср 1:2).

Янги Зеландия бош мураббийи Крис Милишич терма жамоа мусобақани бошлашга тайёр эканини айтиб ўтди.

"Мен сизга барча сирларимизни очмоқчи эмасман. Мен барча ишларни эҳтиёткорлик билан амалга оширяпман ва ўзбекистонликларнинг биз ҳақимизда маълумотга эга бўлишининг олдини оляпман. Улар менга биз ҳақимизда деярли маълумотга эга эмаслигини ва бугун ФИФАдан бизнинг ўйинимиз ёзилган видеоёзувни олмоқчи эканликларини айтишди. Ҳайрон қоларли томони, биз ҳам рақиб олдида шундай вазиятдамиз. Айтишим мумкин бўлган ягона нарса — ҳимояда 4 футболчи ўйнайди", дейди Милишич.

Кеча Бурса шаҳрида ҳаво ҳарорати 36 даражагача етди. Милишич эса ўйин бўладиган пайтда ҳаво ҳарорати 24-26 даража бўлишини кутмоқда. Мураббийнинг тан олишича, Австралия ва Ироқ билан ўйиндаги мағлубиятлар жамоанинг ожиз нуқталарини кўрсатиб берган бўлса, Мисрга қарши ўйин жамоага ишонч тақдим этган.

"Мисрга қарши ўйинда биз узоқ вақт давомида яхши ўйин кўрсатдик, аммо 2 марта классик қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбордик. Жамоа ҳозир яхши формада ва биз яхши натижаларга умид қилсак бўлади. Айрим хавотирли нарсалар ҳам бор, аммо бу ёмон натижага сабаб бўлиши керак эмас", дейди зеландиялик мураббий.

Милишич гуруҳдаги учала рақиб учун ўзига хос уй вазифасини тайёрлаб қўйган. У Ўзбекистон терма жамоасини жисмоний жиҳатдан бақувват, жамоавий ўйин кўрсатадиган ва қарши ҳужумда яхши ўйнайдиган терма сифатида билади. Зеландияликлар 2011 йили Колумбияда бўлиб ўтган ЖЧда Уругвай билан биргаликда гуруҳнинг қуйи поғонасини эгаллашганди ва ҳар иккала жамоа гуруҳдан чиқа олишмаганди. Хорватиялик футболчилар эса баланд бўйли ва жисмоний бақувват ҳисобланади. Мураббийнинг фикрича, кейинги босқичга чиқиш учун гуруҳда 3 очкони қўлга киритиш етарли бўлади, 4 очко орқали эса гуруҳда дастлабки 2та ўриндан бирини эгаллаш мумкин.

Манба: www.stuff.co.nz
Киритилди: 10:43, 22.06.2013.
Ўқилди: 8051 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5829]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3399]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3010]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2668]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2106]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2015]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1921]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1913]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1879]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик