Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Алиссонга асосий даъвогар клуб аниқланди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг "Галатасарой" клуби мавсумлар оралиғида катта трансфер амалга ошириши мумкин. Журналист Али Нажи Кучукнинг маълум қилишича, жамоа "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Бекерни сотиб олиш устида иш олиб бормоқда.

Манбанинг ёзишича, бразилиялик посбон маошга бўлган талабини пасайтирган, бу эса эҳтимолий келишувни осонлаштиради. "Ливерпуль" ёзда Алиссонни қўйиб юбориши мумкин, чунки жамоага ёшроқ Георгий Мамардашвили келади. Эслатиб ўтамиз, грузиялик футболчи ўтган ёзда "Валенсия"дан сотиб олинган, аммо "Ливерпуль" раҳбарияти уни "кўршапалаклар" қароргоҳида ижара асосида қолдирган эди.

"Галатасарой" узоқ йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этган Фернандо Муслерага муносиб ўринбосар изламоқда. Алиссон турклар учун устувор номзодлардан бири ҳисобланади.

Киритилди: 13:35, 07.06.2025.
Ўқилди: 1602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7397]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3451]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3130]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2467]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2332]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2256]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2246]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2179]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1911]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1812]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик