Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Самбочимиз жаҳон кубогида ғолибликка эришди

Баҳо:
+ | -

Арманистон пойтахти Ереванда спорт ва жанговар самбо йўналишлари бўйича жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.
Кеча мукофот жамғармаси 196 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг илк кунида спорт ва жанговар самбо йўналишларининг 14 та вазнида беллашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Илҳом Пармонов (-58), Аъзам Рашидов(-64), Убайдулло Мўминов(-71) ва Асқарбек Авганов(-88) ортда қолган кунги баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб борди.

Муросасиз беллашувлар натижасида маҳоратли самбочиларимиздан Илҳом Пармонов -58 килограммдаги баҳсларда ярим финал остонасигача етиб келди. Бронза медали учун курашда грузиялик Ираклий Купатадзега кичик ҳисобда имкониятни бой бериб, 4-ўрин билан кифояланди.

-64 килограмм вазнда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Аъзам Рашидов беллашувлар давомида Россия, Грузия, Туркманистон каби давлат вакилларини мағлуб этди. Финал беллашувида қозоғистонлик Жондас Бейсенбаевни таслим этди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Бугун, 8 июнь куни жаҳон кубогининг сўнгги кунида 14 та вазн тоифасида курашлар ташкил этилади. Терма жамоамиз аъзоларидан Рўзматбой Раҳимберганов  жанговар самбо йўналишининг -71 килограмм вазнида ўтказиладиган курашларда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубогида ғолибликка эришган самбочилар 3 минг, 2-ўрин соҳиблари 2 минг ва 3-ўринни эгаллаган спортчилар минг АҚШ доллари билан тақдирланади.

Киритилди: 19:00, 08.06.2025.
Ўқилди: 507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.