Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти жамоа бошқарувидаги сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Кеча федерация президенти менга ўз вазифамдан озод этишини айтди. Кўнглим сиқилди, чунки мен ҳеч қачон таслим бўлишни ният қилмаганман, айниқса вазият ёмонлашганда. Мен ўз позициямни сақлаб, ишимни давом эттиришни афзал кўрган бўлардим", - деди Спалетти матбуот анжуманида журналистларга.
"Мен ўйинни жума кунгидек якунламоқчи эмасман. Сўнгги ўйинда ғалаба қозонишни истайман", - деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, жума оқшомида Италия терма жамоаси Норвегияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.













