Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Феликс ва Стерлинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бормайди

Баҳо:
+ | -

Футболчилар Жоау Феликс ва Рахим Стерлинг "Челси"нинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибига киритилмади. ОАВ хабарига кўра, Лондон клуби трансфер бозорида ҳар икки футболчи учун вариантларни топишни режалаштирган.

Айни пайтда, Феликснинг 14-рақами энди жамоанинг янги футболчиси Дариу Эссугуга берилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

25 ёшли Феликснинг шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Футболчи ўтган мавсумни "Милан"да ижара асосида ўтказган. Эслатиб ўтамиз, лондонликлар португалиялик футболчини 52 миллион евро эвазига сотиб олишганди.

Рахим Стерлинг ўтган мавсумда "Арсенал"да ижара асосида ўйнади. 30 ёшли англияликнинг шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Киритилди: 17:54, 11.06.2025.
Ўқилди: 1902 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6241]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5901]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3858]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2951]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2266]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2238]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2210]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1957]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1817]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик