Кириш Регистрация

Тудор "Ювентус" билан қачон янги шартнома имзолаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Игор Тудор "Ювентус" бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиради. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, Тудор жума куни янги шартнома имзолайди. Янги меҳнат шартномаси яна икки мавсумга - 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Қайд этилишича, Тудорни "Ювентус"нинг янги бош директори Дамьен Комолли тўлиқ қўллаб-қувватламоқда.

Игор Тудор март ойида "Ювентус"ни қабул қилиб олганди. Ўшандан бери жамоа тўққизта ўйин ўтказиб, бешта ғалаба, учта дуранг ва битта мағлубиятни нишонлади.

Киритилди: 08:44, 12.06.2025.
Ўқилди: 615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.