Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Футзал бўйича Олий лигага ўтиш турнирига қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -1

Бугун Ўзбекистон футзал федерацияси анжуманлар залида 2025/2026 йилги мавсум Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини берувчи Ўтиш турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси Ҳусниддин Нишонов иштирок этди.

18-23 июнь саналарида Жиззах шаҳридаги олимпия ўринбосарлари олий маҳорат мактаби залида ташкиллаштириладиган Ўтиш турнирида 5 та жамоа қатнашади. Булар – Фарғонанинг «Нефтчи», Тошкентнинг ЎзСҚБ, Навоийнинг «Қизилқум», Сирдарёнинг «Гулистон» ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг «Пантера» жамоаларидир.

Қуръага кўра Ўтиш мусобақасини «Нефтчи» – ЎзСҚБ жамоалари ўйини очиб берадиган бўлди. Ҳар куни тўртта жамоа иккита жуфтликда учрашув ўтказади, бешинчи жамоа эса дам олади. Мусобақа ғолиби бир даврали тизимда жамғарилган очколар сонига кўра аниқланади. Икки ёки ундан кўпроқ жамоа якунда бир хил очко жамғарса, ўринлар ўзаро ўйинлар натижасига кўра аниқланади.

Манба: https://t.me/komiljon_jumayev
Киритилди: 16:30, 12.06.2025.
Ўқилди: 600 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.