Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Суперлига: «Қўқон-1912» – «Машъал» (превью)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон суперлигасининг 12-тури доирасида бугун — 13-июнь куни "Қўқон-1912" ва "Машъал" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Учрашув расмийлари

Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” — “Машъал”  учрашувини Ғайрат Жўраев бошқариб боради. Унга қанотларда Ислом Носиров ва Расул Фозиловлар ёрдам беришади. Заҳира ҳаками — Исроил Имомназаров. Ҳакамлар ишини Жаҳонгир Саидов  назорат қилади. Учрашув комиссари — Диёр Ҳотамқулов.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 22 марта тўқнаш келишган. Бу ўйинларда "Қўқон-1912" 9та, "Машъал" эса 7та ўйинда ғалаба қозонган. 6 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати "Машъал" фойдасига — 28-26.

Ўзаро ўйинларда жамғарилган очколар бўйича "Қўқон-1912" 33, "Машъал" эса 27 очко тўплаган. "Машъал"нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси 4:2, "Қўқон-1912"нинг энг катта ғалабаси эса 3:1 ҳисобида якунланган.

“Қўқон-1912” — “Машъал” ўйини 13-июнь куни 20:00да старт олади.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 07:24, 13.06.2025.
Ўқилди: 451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик