Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Бока Хуниорс" футболчиси АҚШга клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қўйилмади

Баҳо:
+ | -

Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби ҳимоячиси Айртон Коста 2025 йилда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмайди.

Associated Press нашрининг ёзишича, АҚШ расмийлари 23 ёшли футболчига виза беришни рад этган. Бунга олти йил аввалги жиноий иш сабаб бўлган: 2018 йилда Коста Буэнос-Айрес провинциясидаги туғилган шаҳри Берналда ўғирликка уриниш бўйича ишда айбланувчи сифатида иштирок этган.

2025-йилги мавсумда у мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушиб, 27 та ўйинда иштирок этди ва ҳимоянинг асосий ижрочиларидан бири бўлиб олди. Турнир қайдномасида унинг ўрнини 35 ёшли Маркос Рохо эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, янгиланган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 14 июнь куни АҚШда старт олади ва илк бор 32 жамоа иштирокида кенгайтирилган форматда ўтказилади. "Бока Хуниорс" "C" гуруҳида "Бавария," "Бенфика" ва Янги Зеландиянинг "Окленд Сити" жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 11:08, 13.06.2025.
Ўқилди: 1473 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.