Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

"ПСЖ" ҳужумчисини сотмайди

Баҳо:
+ | -

Foot Mercato хабарига кўра, 22 ёшли Брэдли Барколага "Бавария" ва "Ливерпуль" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Иккала клуб ҳам вингерни асосий таркибда ўйнаши мумкин бўлган футболчи сифатида кўрмоқда. Бироқ, "ПСЖ" футболчини ўз томонига оғдиришга бўлган барча уринишларни қатъиян рад этди ва уни сотиш имкониятини бутунлай истисно қилди.

Хвича Кварацхелиянинг январь ойидаги шов-шувли трансферига қарамай, Барколя Луис Энрикенинг узоқ муддатли лойиҳасида асосий шахс бўлиб қолмоқда. Футболчининг ўзи ҳам клубини ўзгартиришни режалаштирмаяпти - у фаолиятини айнан Парижда давом эттирмоқчи.

Барколя 2023 йилнинг августида "Лион"дан 50 миллион евро эвазига "ПСЖ"га ўтганди. Ўшандан бери у парижликлар ҳужумининг муҳим қисмига айланди ва Франция терма жамоасида дебют қилди.

Эслатиб ўтамиз, Барколя 2024/25 йилги мавсумда "ПСЖ" сафида барча мусобақаларда 58 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 19 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:52, 13.06.2025.
Ўқилди: 1162 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.