Кириш Регистрация

Та Вирцни "Бавария"га чақирдими

Баҳо:
+ | -

"Бавария"нинг янги аъзоси Жонатан Та собиқ жамоадоши Флориан Вирц ҳақида гапирди.

Марказий ҳимоячи ва ҳужумкор ярим ҳимоячи 2024/25 йилги мавсум охиригача "Байер" сафида бирга тўп тепган. Биринчиси аллақачон "Бавария"га ўтган бўлса, иккинчиси "Ливерпуль"га ўтиш арафасида.

"Виртц билан "Бавария" ҳақида гаплашдимми? Йўқ, - жавоб берди Та кулиб. - Албатта, биз бу ҳақда гаплашдик, чунки Фло менинг яқин дўстим. Лекин у шундай қарорга келди. Бу мавзуни кўп муҳокама қилишимизга тўғри келмади," - дея 29 ёшли марказий ҳимоячининг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

Эслатиб ўтамиз, Флориан Вирц учун курашда узоқ вақт давомида "Бавария" фаворит ҳисобланган, аммо футболчининг ўзи якунда "Ливерпуль"ни танлаганди.

Киритилди: 03:51, 14.06.2025.
Ўқилди: 1007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.