Туркияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учрашувни бошлади. Янги Зеландия ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг бошланғич таркиблари маълум бўлди. Аҳмаджон Мусаев ўйинни 4-5-1 тактик схемаси остида бошлайдиган бўлди.
Тошкент вақти билан соат 19:00да учрашувга старт берилди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳаяжон сабаб Янги Зеландия футболчилар ўзларини йўқотиб хатоларга йўл қўя бошлади. Айнан шундай хатолардан бирини дарвозабон қайд этгач, тўпни Игорь Сергеев эгаллаб олди ва дарвоза томон зарба берди. Зарбани дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Махсталиев дарвоза турига жойлаб қўйди.
Ўзбекистон терма жамоаси гол киритиши мумкин эди. Бир сафар Игорь Сергеев дарвоза устунини нишонга олган бўлса, Диёржон Туропов дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб дарвозага зарба берганди. Ҳимоячи ва дарвозабон улгуриб қолишди.
Шу тариқа биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:1. Вакилларимиз ҳисобда олдинда боришмоқда. Иккинчи бўлим старт олди.
53-дақиқа. Аббос Махсталиевнинг заргарона тўп узатишидан кейин Игорь Сергеев тўпни эгаллаб олди ва унинг зарбасидан сўнг устунга теккан тўп дарвоза тўридан ўрин олди - 2:0!
66-дақиқа. Диёрбек Туроповнинг зарбасидан сўнг ҳисоб йирик кўриниш олди!
Учрашув вакилларимизнинг катта устунлиги ва кўплаб ҳужумлари билан ўтган бўлсада, ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. Шу тариқа Аҳмаджон Мусаев шогирдлари футболимиз тарихида ёшлар ўртасида ЖЧда илк ғалабани қўлга киритдилар.
Ўйинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини қўллаб-қувватлаб турган Бурсадаги мухлислар:
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
«F» ГУРУҲИ. 1-ТУР
ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 0:3 (0:1)
22.06.2013. Бурса. "Отатурк" стадиони.
Голлар: Махсталиев (14), Игорь Сергеев (53), Диёрбек Туропов (66).
Янги Зеландия: 20. Максим Крокомбе, 2. Сторм Роукс (13.Лиам Хиггинз, 65), 3. Бил Туилома (15.Жастин Жуллей, 69), 4. Симон Армс, 5. Люк Адамс (С), 6. Томас Бисс, 7. Кэмерон Ховиесон, 8. Тим Пейн, 9. Ҳамиш Ватсон (17. Райан Томас, 46), 10. Тайлор Бойд, 11. Луис Фентон.
Ўзбекистон: 1. Асилбек Омонов, 2. Тоҳиржон Шамсиддинов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Бобурбек Йўлдошев, 5. Максимилиан Фомин, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Владимир Козак (С) (20.Мухсинжон Убайдуллаев, 63), 8. Диёрбек Туропов (9.Жалолиддин Машарипов, 76), 10. Жамшид Искандаров (11.Абдулазиз Юсупов, 70), 17. Игорь Сергеев, 18. Сардор Собирхўжаев.
Огоҳлантириш: Максимилиан Фомин (57).
Бош ҳакам: Антонио Ариас (Парагвай).