Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Маҳмуд Муродов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

Баҳо:
+ | -

Чехия пойтахти Прагада аралаш яккакурашлар (MMA) бўйича Октагон 72 турнири бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов co-main event — асосий жанглардан бирида октагонга кўтарилди.

Муродов ушбу баҳсда мезбон жангчи Патрик Кинслга қарши ўрта вазн тоифасида жанг олиб борди. Ушбу тўқнашув Октагон промоушенининг вақтинчалик чемпионлик камарига эга чиқиш учун ўтказилди.

Тўлиқ давом этган жангда Маҳмуд Мурадов рақиби устидан тўлиқ устунликка эришди. Якунда ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик спортчининг ғалабасини эълон қилишди.

Шу тариқа, Маҳмуд Муродов Октагон промоушенининг ўрта вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпион сифатида қайд этилди.

Маълумот учун, бу Маҳмуд учун кетма-кет бешинчи ғалаба бўлди. Маҳмуд Муродов бунгача 9 март куни Германиянинг Штутгарт шаҳрида ташкил этилган Октагон 68 турнирида швейцариялик Ясуби Эномотога қарши жанг олиб бориб, иккинчи раунднинг 40-сониясида оғир нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчи 2019—2024 йиллар оралиғида UFC жангчиси сифатида дунёнинг энг нуфузли лигасида олти маротаба рингга чиқиб, тўртта ғалаба ва иккита мағлубият қайд этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:50, 15.06.2025.
Ўқилди: 3663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.