«Монако» ҳужумчиси Радамэль Фалькао «Порту»даги жамоадоши Фредди Гуаринни янги жамоасида кўришдан мамнун бўлишини таъкидлаб ўтди.
«Гуаринни «Монако»да кўришдан фақат хурсанд бўлардим. Биз яқин дўстлармиз ва кўп йўлни бирга босиб ўтганмиз»,- дейди футболчи.
Хабарингиз бор, «Монако» аллақачон «Порту»нинг икки футболчиси Жоао Моутиньо ва Хемес Родригесларни ўз таркибига қўшиб олишга улгурди.













