Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга умид қилмоқда

Баҳо:
+ | -

"Наполи"нинг нигериялик форварди Виктор Осимхен "Галатасарой"га доимий асосда ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг маълум қилди.

Манбага кўра, "Галатасарой" сўнгги уч-тўрт кун ичида Англиянинг етакчи клублари яна пойгага қўшилганига қарамай, Виктор Осимхен билан шартнома имзолашга оптимистик қарашда давом этмоқда.

Таъкидланишича, "Галатасарой" 26 ёшли Осимхенга йилига 15-20 миллион евро соф маош таклиф қилмоқда. Бироқ, энг катта муаммо 75 миллион еврони ташкил этувчи товон пули бўйича тўловлар таркиби бўлиб қолмоқда.

Осимхен 2024/25 йилги мавсумни "Галатасарой"да ижара асосида ўтказди. Унинг ҳисобида 41 ўйин, 37 гол ва 8 голли узатма бор.

Киритилди: 13:06, 15.06.2025.
Ўқилди: 1813 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик