"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Алехандро Гарначо фаолиятини Англия Премьер-лигасидан бошқа лигада давом эттириш ҳақида ўйламаяпти.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, аргентиналик футболчи клубдаги муҳитини ўзгартирмоқчи, бироқ Премьер-лигада қолади.
Яқинда «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг бошчилигидаги «Байер Леверкузен»нинг унга бўлган қизиқишига қарамай, Гарначо Бундеслигага ўтишни режалаштирмаяпти.
Унинг устуворлиги Англияда ўйнаш бўлиб қолмоқда.













