Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 0-0 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Месси 26 ёшга тўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун дунёнинг сўнгги йиллардаги тенгсиз футболчиси Лионель Месси 26 ёшга тўлди. Месси 1987 йилнинг йилнинг 24 июнь куни таваллуд топганди.

«Барселона»нинг асосий жамоасида тўққиз йилдан бери фаолият олиб бораётган футболчи бу давр мобайнида клуб учун 300дан ортиқ голлар киритди. Терма жамоада эса 8 йиллик фаолияти давомида қирққа яқин голлар муаллифи бўлди.

Тўрт марта йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган «Олтин тўп», уч марта энг яхши тўпурарлар учун тақдим этиладиган «Олтин бутса» совринини қўлга киритди. Месси «Барселона» билан бир неча маротаба Испания чемпионлиги, кубоги, суперкубоги бош соврини қўлга киритди. Уч марта Европа чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди. Клублар ўртасидаги ЖЧ, Европа суперкубогида зафар қучди. Бир неча шахсий рекордларни янгилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:49, 24.06.2013.
Ўқилди: 4791 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.