Кириш Регистрация

"Реал" ёки "Арсенал" эмас: Нико Уильямс икки клубда ўйнашга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Атлетик" ва Испания терма жамоаси вингери Нико Уильямс ўзини фақат икки клубда кўрмоқда. Бу ҳақда Diario Sport журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, 22 ёшли вингер Каталониянинг "Барселона" клубига ўтмоқчи ёки "Атлетик"да қолмоқчи. Уильямс бошқа таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас. Аввалроқ, матбуотда Никонинг хизматларига Лондоннинг "Арсенал," Мадриднинг "Реал" ва Мюнхеннинг "Бавария" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда вингер баск жамоасининг 45 та ўйинида иштирок этган. У 11 та гол ва еттита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 18:19, 16.06.2025.
Ўқилди: 4690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.