"Лос-Анжелес" бош мураббийи Стив Черундоло клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасидаги "Челси"га қарши (0:2) жамоасининг ўйинига сарҳисоб қилди.
"Умуман олганда, ҳимоявий ўйинимиздан мамнунман - ўйиннинг аксарият қисмида жамоа анча тартибли кўринди. Муаммолар тўпни назорат қилишда пайдо бўлди: жуда кўп ғалати хатолар, айниқса, рақибнинг жарима майдонига ўтишга ҳаракат қилганда кузатилди.
Агрессив ва аниқ узатмаларсиз рақиб дарвозасига, айниқса, “Челси” каби жамоага хавф туғдириш қийин”, — деди мутахассис матбуот анжуманида.













