Қозоқистон суперлигасида 16-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Марказий баҳс Актобедаги «Марказий» стадионда 12 минг мухлис кўз ўнгида ўтказилди.
Маҳаллиий «Актобе» жамоаси «Астана»ни қабул қилган ҳолда, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қувонарлиси, «Актобе»нинг ҳар икки голига ҳамюртимиз Темур Кападзе муаллифлик қилди.
Александр Гейнрих ҳам ўйинни асосий таркибда бошлади ва 83 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Бу ғалабадан кейин «Актобе» яққол пешқадамликни қўлига олди. Чунки айнан «Астана» улардан кейинги иккинчи ўринда келаётган эди ва эдни улар орасидаги фарқ 5 очкога етди.
«Актобе» — «Астана» 2:1 (2:0)
Голлар: Кападзе 15 (1:0), Кападзе 17 (2:0), Куат 54 (2:1)
Огоҳлантиришлар: Хайруллин 58, Сидельников 88 — Зелао 14, Нусербаев 70
«Актобе»: Сидельников, Бадло, Харабара, Мирошниченко, Хайруллин, Примус, Арзуманян (Мулдаров 57), Тагыберген, Ковальчук (Давыдов 59), Гейнрих (Гридин 83), Кападзе
«Астана»: Эрич, Коробкин, Нурдалетов, Дмитренко, Кетевоама, Исламхан (Конысбаев 73), Бейсебеков, Кояшевич, Шахметов (Куат 21), Зелао, Ивановски (Нусербаев 46)