"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньес "Наполи"нинг трансфер мақсади бўлиб қолмоқда.
Италия клуби мерсисайдликлар вакиллари билан уругвайлик футболчи бўйича эҳтимолий келишувни муҳокама қилди - олдинга силжишга эришилмади, дея хабар бермоқда инсайдер Жанлука ди Марцио. Айтганча, неаполликлар таслим бўлмоқчи эмас - яқин кунларда янги музокаралар бўлиб ўтади.
Дарвин Нуньеснинг харидига Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали мутахассислари 25 ёшли футболчининг нархини 45 млн еврога баҳоламоқда.













