Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Гвардиола: "Грилиш - ўзига хос футболчи, у футбол ўйнаши керак"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола вингер Жек Грилиш нима учун ёзда АҚШда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 учун таркибга киритилмаганига изоҳ берди.

Гвардиоланинг сўзларига кўра, Грилиш билан боғлиқ вазиятда гап тартиб-интизом ёки жароҳатлар ҳақида эмас, балки қайта ўз формасини тиклаш зарурати ҳақида кетмоқда.

- Жек - ўзига хос футболчи. У футбол ўйнаши керак. Сўнгги икки мавсумда у мунтазам машқ қилмади ва ритмни йўқотди. Унга эса майдонга қайтиш, ўйиндан қайтадан ҳиссиётларни туйиш, ҳар уч кунда ўйнаш учун формага кириш жуда муҳим. Шундагина у ўзида мавжуд бўлган фазилатларни намоён эта олади," - дея мураббийнинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Киритилди: 08:49, 18.06.2025.
Ўқилди: 742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.