"Барселона" қайси ҳолатда "Атлетик" вингери Нико Уильямсни сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди.
Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" 22 ёшли футболчи билан шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Mundo Deportivo нашрининг таъкидлашича, "Барселона" катта маош оладиган футболчидан қутулмагунча, Уильямсни сотиб ололмайди. Кетишга асосий даъвогар - дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, аммо ҳимоячи Рональд Араухо захира варианти бўлиши мумкин, дея таъкидлади манба.













