Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл - Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

"Атлетико" Жанубий Америкадан янги ҳужумчи топди

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" "Зенит"нинг собиқ ҳужумчисини сотиб олиши мумкин.

Мадрид клуби "Тигрес"га ўтмоқчи бўлган Анхель Корреага ўринбосар излаб, бозорни ўрганмоқда, деб ёзади AS. Хусусан, "Атлетико" "Коринтианс"дан Юри Альберто номзодини кўриб чиқмоқда.

Апрель ойининг ўрталарида футболчининг атрофидагилар билан илк алоқалар ўрнатилган ва улар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин қайта тикланиши кутилмоқда. Бразилияликнинг фойдасига шуни айтиш мумкинки, у "Атлетико" директорлар кенгаши томонидан қўйиладиган талабларга жавоб беради: у яхши ва арзон футболчи ҳисобланади.

Альбертонинг трансфер нархи ёзда 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Аввалроқ, "Зенит" ҳужумчига бўлган иқтисодий ҳуқуқларнинг 50 фоизини ўзида сақлаб қолгани хабар қилинганди.

Шунингдек, Юрига "Рома" ва "Эвертон" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 02:30, 20.06.2025.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.