Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Рўзиқул Бердиев: «Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Машъал" — "Насаф" баҳси якунланганидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

— Ғалабага эришдик, бу биз учун жуда муҳим эди. Сафарда уч очко олиш жадвалда яхши таъсир қиладиган нарса. Шу сабабли бугун йигитларимиз ғалаба учун ўйнади. Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимда ўйиндаги назоратимиз ҳам яхши эди. Иккинчи бўлим бошида ташаббусни "Машъал"га бериб қўйдик. Шунинг эвазига гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан жамоамда ўзига бўлган ишончи бор эди. Ўзгаришлар ва тактик юришларимиз иш берди ва бугун ғалабани қўлга киритдик.

— Умар Эшмуродовнинг иккинчи бўлимдаги ўзгаришига кўп хато қилаётгани сабаб бўлдими?

— Биринчи бўлимни жароҳат билан тугатди. Кийим алмаштириш хонасига борганимда у ўйнашга қийналаётганини айтди. Уни мажбурламадик. Мажбурий алмашиш бўлди.

— Ислом Кенжабоев билан тузилган шартнома бекор қилинди. Унинг кетиши кутилганмиди?

— У бир йил давомида жароҳати сабабли ўйнамади ва жароҳатини даволади. Шу билан бирга клуб билан бўлиб турди. Тузалганидан кейин ўйинларга секин-секин жалб қилиб, жисмоний ҳолатини тиклаб олишимиз керак эди. Лекин у кўпроқ ўйнашни хоҳлади. Шу учун кетишга қарор қилди. Ўзаро келишган ҳолда Кенжабоевга омад тиладик.

— Давралар оралиғи яқин. Жамоа таркибида ўзгаришлар бўладими? "Насаф"да ҳам камчиликлар кўринди ва буни ёпишга ҳаракатлар бўлса керак.

— Бу жараён кетмоқда. Айрим нуқталар бўйича 2-3та футболчи олишни режалаштиряпмиз. Агарда бу амалга ошса, биз жамоанинг ўйинин кучайтира оладиган футболчиларни чақирмоқчимиз.

— Айнан қайси позициялар?

— Буни айтмай қўяқолай. Лекин режамизда камида 2-3 футболчи бор.

— Улар легионерми ёки маҳаллий футболчи?

— Легионер ҳам бор, маҳаллий ҳам. Лекин кўпроқ эътиборимиз легионерларга қаратилган. Балки бу амалга ошса, ҳаммага етказамиз.

— ОАВда Азиз Ғаниевнинг "Насаф"га қайтиши борасида хабарлар чиқди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

— Азиз бўйича ҳеч қандай гап йўқ. Унинг клуби билан яхшигина шартномаси бор, менимча у бу ерга энди қайтмаса керак.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 05:38, 21.06.2025.
Ўқилди: 1073 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.