"Вильярреал" ва "Наполи" марказий ҳимоячи Рафа Мариннинг трансфери бўйича сўнгги тафсилотларни келишиб олишни якунламоқда, деб ёзади Marca.
Битим яқин кунларда расман эълон қилинади.
"Вильярреал" футболчининг ижараси учун "Наполи"га тахминан 1 млн евро тўлайди ва тахминан 12 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Марин "Реал" тарбияланувчиси бўлиб, 2024 йил июль ойида 12 миллион евро эвазига "Наполи"га ўтган. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади.
Жорий мавсумда Рафа неаполликлар сафида 6 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракат қилмади.













